Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Осиё Ўйинлари-2022 нимчорак финали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди.

Ҳангжоу шаҳрида ўтган баҳсда Темур Кападзе шогирдлари ўйиннинг асосий вақтида индонезияликлар билан дуранг қайд этишди – 0:0.

Қўшимча бўлимда майдонга тушган Шерзод Эсонов 92 ва 120-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб ўйин қаҳрамонига айланди. Шу тариқа, Ўзбекистон чоракфиналда Саудия Арабистони – Ҳиндистон учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. 1/4 финал ўйини 1 октябр куни ўтказилади.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. 1/8 финал
Ўзбекистон У23 – Индонезия У23 – 2:0
Голлар: Шерзод Эсанов, 92, 120.

Ўзбекистон У23: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 9. Улуғбек Ҳошимов,10. Жасурбек Жалолиддинов, 14. Иброҳимхалил Йўлдошев, 17. Абдурауф Бўриев (Шерзод Эсанов, 91), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Русланбек Жиянов.

Захира таркиби: Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Алишер Одилов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Беҳзод Шамсиев, Отабек Жўрақўзиев, Асадбек Раҳимжонов, Элдор Бегимов, Ҳамидулло Абдунабиев.

Индонезия У-23: 20.Ернандо Ари Сутаряди, 2.Амируддин Багас Каффа Арризқи, 3.Анди Сетё Нугрохо, 5.Ризки Ридхо Рамазони, 19.Алфеандра Дивангга Сантоса, 12.Дони Три Памунгакас, 15.Муҳаммад Муслиҳуддин, 17.Сяҳриан Абиманю, 9.Муҳаммад Рамазон, 10.Еги Мавлана Викри, 11.Ранаи Мелван Румакиек.

Четлатиш: Уго Самир, 112.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг