Ўзбекистон Испанияга қарши «камбэк» кўрсатди. Энди нима бўлади?
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини ўтказди.
Испанияга қарши кечган баҳсда ҳамюртларимиз «камбэк» кўрсатиб, номдор рақиблари билан 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этишди.
Ўзбекистон 2 – 2 Испания
И.Онойо 10ʼ, Р.Мартин 19ʼ – Б.Шукруллаев 45+4ʼ, А.Саидов 54ʼ
Жами 4 очко жамғарган жамоамиз «В» гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Испанлар биринчи, Мали иккинчи бўлди.
Энди ҳамюртларимизнинг плей-офф босқичига чиқиш масаласи гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг маълум бўлади. Катта эҳтимол билан футболчиларимиз плей-офф босқичига йўл олишади.
Эслатиб ўтамиз, олти гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгаларидан ташқари, энг яхши кўрсаткичга эга учинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа плей-оффга чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter