Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Сурия, Шимолий Корея ва Қатар билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир қатор терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини борасида келишувга эришган.
ЎФА расмий сайтида ёзилишича, Умид Аҳмаджоновнинг бир қатор футбол ассоциациялар билан ўзаро имзолаган меморандумлари асосида, шунингдек, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа кўмаги ёрдамида Осиёнинг бир қатор терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади.
Жумладан, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги «Миллий» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин мухлислар учун қулай бўлган пайт соат 20:00да бошланади.
Бундан ташқари, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш режалаштирилган. 13 октябрь куни Шимолий Корея билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.
Эктор Купер мазкур ўйин орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради.
Ҳозирда қолган ФИФА кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни юртимиздаги футбол мухлислари Осиёнинг ушбу гранд жамоасини Тошкентда кўришлари мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter