Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон нимчоракфиналда Англияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон нимчоракфиналда Англияга қарши ўйнайди

18 ноябр куни Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ баҳсларига якун ясалди. Ўзбекистонлик ўсмирлар плей-оффда Англияга қарши майдонга тушиши аниқ бўлди. Учрашув 22 ноябр куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Англия ўсмирлар терма жамоаси Янги Каледония (10:0) ва Эрон (2:1) вакилларига қарши ўйинларда зафар қучишган бўлишса, бразилиялик тенгқурлари билан кечган учрашувда 1-2 ҳисобида енгилишганди. Шунга қарамай инглизлар  тўплар нисбатига кўра С гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди.

Фото: ЎФА

Шу тариқа Марокаш ва Эквадор A гуруҳида, Испания ва Мали B гуруҳида, Англия ва Бразилия C гуруҳида, Аргентина ва Сенегал D гуруҳида, Франция ва АҚШ E гуруҳида Германия ва Мексика F гуруҳида 1-, 2-ўринларни эгаллаб плей-оффга чиқишди.

Эрон (C гуруҳи, 6 очко), Япония (D гуруҳи, 6 очко), Ўзбекистон (B гуруҳи, 4 очко) ҳамда Венесуэла (F гуруҳи, 4 очко) энг яхши кўрсаткичга эга учинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа сифатида нимчорак финалда ўйнаш ҳуқуқига сазовор бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас