Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоасига россиялик футболчи чақирилди

Ўзбекистон терма жамоасига россиялик футболчи чақирилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябр ва ноябр ойларида ўтказади.

Ушбу баҳсларга тайёргарлик кўриш мақсадида, 3 августдан 10 августга қадар миллий терма жамоамиз иштирокида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, мазкур йиғинга терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов асли россиялик бўлган футболчини таклиф этди. Ҳозирда Наманганнинг «Навбаҳор» клубида тўп сураётган Игор Голбан шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган эди. Эндиликда у терма жамоамиз сафида ҳам тўп суриши мумкин.

Қуйида эътиборингизга мазкур йиғин учун таклиф этилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этамиз:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов (Пахтакор), Александр Лобанов (Металлург), Ўткир Юсупов (Навбаҳор), Машҳур Муҳаммаджонов (Насаф)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (Пахтакор), Фарруҳ Сайфиев (Пахтакор), Шароф Муҳитдинов (Насаф), Хожиакбар Алижонов (Пахтакор), Санжар Қодирқулов (Бунёдкор), Мурод Холмуҳаммедов (Қўқон-1912), Анзур Исмоилов (Пахтакор), Игорь Голбан (Навбаҳор), Исломжон Қобилов (Бунёдкор), Ҳусниддин Алиқулов (Насаф), Дилшодбек Аҳмадалиев (Бунёдкор), Акрамжон Комилов (Пахтакор), Ҳусниддин Ғофуров (Сурхон)

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов (Пахтакор), Достон Ҳамдамов (Пахтакор), Лутфулла Тўраев (Бунёдкор), Ойбек Бозоров (Насаф), Азиз Турғунбоев (Навбаҳор), Аброр Исмоилов (Пахтакор), Нурилло Тўхтасинов (Бунёдкор), Сардор Собирхўжаев (Бунёдкор), Абдулла Абдуллаев (Бунёдкор), Одил Ҳамробеков (Пахтакор), Жавоҳир Сиддиқов (Пахтакор), Ислом Кенжабоев (Насаф)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (Пахтакор), Бобур Абдуҳолиқов (Насаф), Шаҳзод Убайдуллаев (Металлург).

Маълумот учун, йиғиндан аввал терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг