Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширмоқчи

Ўзбекистон ва Қозоғистон жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширмоқчи

Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адлет Барменкулов 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон билан ФИФАга қўшма ариза беришни таклиф қилди.

У бу таклифни Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддиларининг саммитида илгари сурди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати 2026 йилда бўлиб ўтади. У бир вақтнинг ўзида учта давлатда – Канада, Мексика ва АҚШда ўтказилади.

Бундан аввалги ЖЧ ўтган йили Қатарда ташкил этилган ва унда Аргентина чемпион бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг