Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда сумо федерацияси расман рўйхатдан ўтди

Ўзбекистонда сумо федерацияси расман рўйхатдан ўтди

Ўзбекистонда расман сумо федерацияси очилди. Мазкур федерация жорий йилнинг 12 октябрь куни адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда федерация раиси этиб сайланган Камол Усмонов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. 

Федерация Ўзбекистонда сумо спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, сумо спорти билан шуғулланувчиларни, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сумо спорт турлари бўйича тадбирларни ўтказиш, халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишни мақсад қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илк сумо спортчиси сифатида Дурдона Абдужаббарова қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг