Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ташкил этилади – лойиҳа
Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси негизида Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг каратэ (WKF) спорт турини янада оммалаштиришга доир тегишли қарори лойиҳасида маълум қилинди.
Белгиланишича, Каратэ ассоциацияси Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Шунингдек, мазкур тузилма Халқаро каратэ федерацияси (WKF) томонидан ўрнатилган талаб ва қоидалар асосида Ўзбекистонда каратэ спорт турлари бўйича барча федерация ва ассоциациялар фаолиятини бирлаштиради ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этади.
Бундан ташқари жисмоний имконияти чекланганлар ёшлар ўртасида паракаратэни ривожлантириш ва уларнинг бу борадаги иқтидорини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси тизимида паракаратэ бўлими ташкил этилади.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан 2023–2026 йилларда каратэ спорт турини ривожлантиришнинг қатор йўналишлари ҳам белгилаб берилмоқда.
Унга кўра:
- каратэ аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинади;
- иқтидорли спортчилар, шу жумладан спортчи-аёллар аниқланиб, ушбу йўналишда спортчилар тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйилади;
- мактабгача ёшдаги болаларда каратэнинг «Ката» йўналишига қизиқиш уйғотиш мақсадида истиқболда мактабгача таълим муассасаларида «kids karate» лойиҳаси ишга туширилади;
- аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларнинг каратэ билан шуғулланишлари учун ҳудудларда «Каратэ ҳамма учун» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширилади.
Каратэ спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter