Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик футболчи Франция вице-чемпиони сафига ўтмоқда

Ўзбекистонлик футболчи Франция вице-чемпиони сафига ўтмоқда

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи Франция чемпионати вице-чемпиони «Ланс» клуби билан шартнома имзолаган. Француз клуби ҳозирча бу хабарни расман тасдиқламаган. Лансликлар якунланган мавсум лигада «ПСЖ»дан (85) бир очко кам (84) жамғариб, 2-ўринни эгаллаган ҳолда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U20) сафида Осиё чемпиони бўлган ва Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023да иштирок этган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинлари европалик скаутлар томонидан кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум Минск клуби сафида 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг