Ўзбекистонлик футболчи жаҳоннинг энг иқтидорлилари рўйхатига киритилди
«Бунёдкор» ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков Next Generation 2024 – жаҳон футболидаги энг яхши 60 нафар ёш иқтидор соҳиби рўйхатига киритилди.
Тўлқинбеков «Барселона»нинг асосий жамоасида ўйнаётган истеъдодлари бўлган Пау Кубарси, Марк Бернал ва Ламин Ямал билан бир қаторда 2007 йилда туғилган энг истиқболли футболчилар сафига кирди.
«Ўзбекистонда ушбу ёш футболчининг ажралиб туриши осон эмас, чунки мамлакатда иқтидорли футболчилар кўп. Аммо Тўлқинбеков ўтган йили 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ном қозонган эди. Тўлқинбеков тўп билан хотиржам ҳаракатланади, ўйинни аъло даражада ўқийди, ҳимояда ўзини қулай ҳис қилади, лекин ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади», деб ёзади The Guardian.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter