Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик Тамила Сарихонова Халқаро бокс ассоциациясида муҳим лавозимни эгаллади

Ўзбекистонлик Тамила Сарихонова Халқаро бокс ассоциациясида муҳим лавозимни эгаллади

Халқаро спорт оламида жуда кўп турдаги расмий даража ва лавозимлар мавжуд. Афсуски, улар орасида, ҳали ҳамон ватандошларимиз жуда камчиликни ташкил қилади.

Ўзбекистон бокси бир неча йиллардан буён жаҳон етакчиларидан бўлиб келмоқда, шунга қарамай расмийларимиз рўйхати жуда камчиликдан иборат.

Тамила Сарихонова ўзбек бокси тарихида биринчи бўлиб назоратчи унвонини олгани эса қувонарли ҳол, албатта.

Бокс бўйича назоратчи ёки расмий ном – техник делегат ҳар қандай даражадаги бокс мусобақаларини ўтказиш ва муҳим қарорлар қабул қилишга жавобгар шахс ҳисобланади.

Боксда учта юқори даража мавжуд: ҳакам ва рефери, халқаро техник амалдор ва техник делегатлар.

Тамила Сарихонова олимпия бокси оламига яқинда келган бўлсада, тезда ҳамкасбларининг эътирофига сазовор бўлди. Ва у навбатдаги ИБА Конгрессида миллий федерациялар билан ишлаш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Осиё бокс Конфедерацияси уни аёллар комиссияси аъзоси этиб тайинлади.

Шундай қилиб бугунги кунда Тамила Сарихонова  халқаро бокс оламида мамлакатимизнинг ягона аёл вакили бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг