Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар «Осиё болалари» ўйинларида иштирок этишмоқда

Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар «Осиё болалари» ўйинларида иштирок этишмоқда

Ўзбекистон болалар хоккей терма жамоаси «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларида иштирок этмоқда. Мусобақа 25 феврал куни Россия Федерациясининг Кемерово вилоятида бошланган.

Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг тарихида мазкур ўйин биринчиси ҳисобланади

«Осиё болалари 2023» ўйинлари дастурига хоккей, чанғи спорти, конкида учиш, сноуборд, чанғи спорти, фигурали учиш ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар киритилган.

Мусобақада Ўзбекистондан 30 дан ортиқ ёш спортчилар иштирок этмоқда. Болаларни Новосибирск аэропортида Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги вакиллари кутиб олишди. У ердан жамоа Кемерово вилоятининг Новокузнецк шаҳрига йўл олди.

Ўзбекистон хоккей Федерацияси президенти Бахтиёр Фазилов шундай деди: «Мамлакатда болалар ва ўсмирлар хоккейини ривожлантириш Федерациянинг асосий мақсадларидан биридир. «Осиё болалари» ўйинларида мамлакатимиз вакили бўлган жамоа ўзига хос тарзда биринчи қалдирғочдир. Ишонаманки, келгуси бир неча йил ичида бу болалар кучлироқ бўлиб, маҳоратга эга бўладилар, мамлакатнинг асосий терма жамоасининг ядросига айланадилар ва энг нуфузли хоккей турнирларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя этадилар».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг