Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши ўйинларини кимлар бошқариши аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар маълум бўлди.
Миллий жамоа июн ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.
БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуэн Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, ВАРда эса Фу Минг фаолият олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter