Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзПФЛ ходими тамагирлик қилгани учун қўлга олинди

ЎзПФЛ ходими тамагирлик қилгани учун қўлга олинди

Фото: «SPORTS.uz»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ўзбек футболида коррупция, порахўрлик ва тамагирлик каби иллатларни йўқотиш ва уларга қарши курашиш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, мана шундай ноқонуний ҳаракатлар билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш мақсадида мунтазам равишда текширув ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай текширув ишлари натижасида ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси Р.К. тамагирлик билан шуғулланаётганликда айбланиб ушланган.

У Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Ёшлар Иттифоқи»нинг «Иттифоқ» жамоасини Про-лиганинг «В» лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.

Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказди. Ана шу тадбир натижасида бугун, 18 январь куни Р.К. Ўзбекистон давлат копсерваториясининг ёнида 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг