Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж-2024. Ҳалима Қурбоновада ғалаба

Париж-2024. Ҳалима Қурбоновада ғалаба

Париж Олимпиадасида дзюдо баҳсларига старт берилди. Бугун спортчиларимиздан Достон Рўзиев ва Ҳалима Қурбонова Олимпия ўйинларида дебют қилишди.

Ҳалима Қурбонова ажойиб старт олди. -48 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз биринчи даврада озарбайжонлик Лейла Алиевани мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Унда Қурбонова Тара Бабулфатҳ (Швеция) билан рақобатлашади.

-60 кггача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида Достон Рўзиев украиналик Дилшод Холматовга қарши курашди. Афсуски, Достон рақибига мағлуб бўлди (0:1).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг