Париж олимпиадасига навбатдаги йўлланмалар қўлга киритилди
Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WT бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.
Мусобақа доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Озода Собиржонова (-67 кг) ўзининг ярим финал жангини ўтказди. Қувонарлиси, ветнамлик Ти Кем Бакка қарши кечган ушбу жангда Собиржонова камбэк амалга ошириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба орқали Озода Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу Осиё лицензион турнирида иккинчи спортчимиз ҳам ўз юришини ғалаба билан якунлади.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасурбек Жайсунов (-80 кг) ўзининг ярим финал жангини ўтказди. Ироқлик Сайф Тоҳир Ҳабибга қарши кечган жангда Жайсунов осонлик билан 2:0 (17:2, 2:0) ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалаба орқали Жасурбек Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритди.
Аввалроқ Парижга боксчиларимиз (эркаклар) тўлиқ таркибда бориши маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter