Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» сотуви тўхтатилди

«Пахтакор» сотуви тўхтатилди

«Пахтакор» клуби вақтинча сотувдан олинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда. 

«Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, жорий йилнинг 16 январ куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилган эди.

Ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Пахтакор» сотилиши расман маълум қилинганди. Шунингдек, клуб стадиони ва унинг атрофидаги ер масаласи ҳам жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг