Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» стадиони бузилиши ҳақида расмий маълумот берилди

«Пахтакор» стадиони бузилиши ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Пахтакор» марказий стадионининг бузилишига нисбатан эътирозлар билдирилмоқда. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати томонидан расмий маълумот берилди.

Бу борада шуни маълум қилиндики, «Пахтакор» клуби расмий сайтида стадионнинг аниқ бузилиш санаси маълум эмаслиги ҳақида баёнот берилган.

Унга кўра, айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. «Пахтакор» клуби расмий сайтида эълон қилинган тендердан сўнг 20 га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг энг сўнгги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли якуний қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади.

«Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойтахтимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади», — дейилади клуб баёнотида.

Яна шуни қўшимча қилиш керак, бироз аввал «Пахтакор» футбол клуби матбуот хизмати берган баёнотга кўра, стадион қурилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар тўлиқ ҳомийлар ҳисобидан қопланиши маълум қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг