«Пахтакор» ва «Динамо» авиафожиадан 45 йил ўтиб Минскда учрашади
Спорт тарихидаги энг машъум фожиалардан бири 1979 йилнинг 11 августида содир бўлган. Украинанинг Днепродзержинск (ҳозирги Каменское) шаҳри осмонида ТУ-134 йўловчи самолётлари тўқнашиб кетади. Самолётлар бортидаги барча — 178 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 17 нафари «Пахтакор» клубининг футболчи ва мураббийлар штаби аъзолари эди. Тошкентликлар жамоаси навбатдаги ўйинни ўтказиш учун Беларус пойтахти Минскка учаётганди.
Ўша фожиадан роппа-роса 45 йил ўтиб, 2024 йилнинг 11 август куни Минск шаҳрига «Пахтакор» фахрийлари, жумладан, айрим сабаблар билан «ўлим рейси»да учмаган футболчилар ташриф буюради. Шунингдек, ўша пайтларда «Динамо»да тўп сурган футболчилар жам бўлишади. Уларнинг айримлари майдонга тушади.
«Пахтакор» таркибида Аҳмад Убайдулаев, Рустам Мирсодиқов, Геннадий Денисов, Марат Кабаев, Игорь Шквирин, Фарҳод Магомедов, Анатолий Соловьёв, Александр Журавлёв, Эркин Воҳидов, Игорь Поваляев, Ринат Файрузов, Олег Синелобов, Олег Собировлар майдонга тушиши кутилмоқда.
Динамочилар таркиби — Эдуард Малофеев, Вениамин Арзамасцев, Анатолий Байдачний, Сергей Боровский, Игорь Гуринович, Юрий Трухан, Людас Румбутис, Игорь Белов, Юрий Курбико, Виктор Шишкин, Валерий Шавейко, Владимир Курнев, Георгий Кондратьев, Валерий Мельников, Александр Алексейчиков, Леонид Василевский, Анатолий Усенко.
«Хотира ўйини»га ҳалокатга учраган футболчиларнинг оила аъзолари, шунингдек, футбол юлдузлари Москва спартакчилари — Ринат Дасаев ва Вагиз Хидиятуллин таклиф этилган.
Ўйин «Динамо-Юни» стадионида маҳаллий вақт билан соат 16.30 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter