ПФЛ Суперкубокни шоуга айлантиради
Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперлигаси учрашувини юқори савияда ташкил этиш йўлида «Самарқанд дарвоза» савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Унга кўра, Суперкубок олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган «Самарқанд дарвоза»да бўлиб ўтади.
Режага кўра, Миржалол Қосимов ҳам, Андрей Фёдоров ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши кўзда тутилган. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига топшириладиган соврин ҳам шу куни «Самарқанд дарвоза»га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин. Шунингдек, 23 февраль куни «Пахтакор» стадионида ўтказиладиган Суперкубок ўйини учун ПФЛ ташриф буюрувчиларга бепул чипталар тақдим этади.
АГМК ва «Локомотив» клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин. Профессионал футбол лигаси мухлисларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини қайтариш, ишқибозлар орасига янада яқинроқ кириб бориш йўлида бу каби тадбирларни тез-тез амалга оширишни режалаштирган.
Ёзга қадар Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиблари қабул қилиб оладиган сифатли соврин ҳам тайёр бўлади. Мазкур совринлар бутун мамлакат бўйлаб айланади, улар биринчи навбатда мухлислар кўз ўнгида намойиш этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter