Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент икки карра паралимпия чемпиони билан телефонда мулоқот қилди

Президент икки карра паралимпия чемпиони билан телефонда мулоқот қилди

Видеодан скриншот

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш мусобақаларида олтин медалга сазовор бўлган Бобур Омонов билан телефонда мулоқот қилди

Давлатимиз раҳбари Бобур Омоновни икки карра паралимпия чемпионидек шарафли номга сазовор бўлгани ҳамда 2021 йилда ўзи ўрнатган Паралимпиада рекордини янгилагани билан чин дилдан қутлаб, ушбу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини таъкидлади. Бу галги ўйинларда ҳам юксак маҳоратини яна бир бор тасдиқлаш йўлида унга кўмакдош бўлган мураббийлари ва яқинларига раҳмат айтди.

Бобур Омонов халқимиз ишончини оқлаганидан хурсандлигини билдириб, терма жамоамизнинг, шу жумладан ўзининг муваффақиятли чиқишлари Ўзбекистонда президент раҳбарлигида спортга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилаётган шароитлар туфайли эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев кеча совриндор бўлган спортчиларимизни ҳам табриклаб, қолган бугунги беллашувларда қатнашадиган ҳамюртларимизга омад тилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг