Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар билан баҳс олдидан йўқотишлар ҳақида маълумот берилди

Қатар билан баҳс олдидан йўқотишлар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 1/4 финал ўйинига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Расмий хабарга кўра, Отабек Шукуров ҳамда Умар Эшмуродов респиратор касаллик натижасида бироз бетоблиги сабаб сўнгги машғулотда иштирок эта олмаган. Шифокорлар иккала футболчимиз бўлажак ўйинга қадар тузалиб, сафга қайтишини маълум қилмоқда.

Афсуски, Шерзод Насруллаевнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиши қийин кечмоқда ва у турнирда иштирокини давом эттира олмайди. Тиббий штаб, мураббийлар, клубдаги шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Насруллаевнинг муолажаларни Ўзбекистонда давом эттиришига рухсат берилди.

Игор Сергеев ЎФА таклифига кўра АҚШлик таниқли жарроҳ, доктор Зикриа Башир томонидан «Аспетар» клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг дастлабки тахминларга кўра, футболчимиз тўлиқ тикланиши учун 8 ой атрофида вақт талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродов ва Алиқулов турнирда иштирок эта олмаслиги маълум бўлганди. Абдуқодир Ҳусанов эса Қатар билан баҳсни карточкалар сабаб ўтказиб юборади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг