Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар чемпионатида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди

Қатар чемпионатида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди

Қатар чемпионати 13-тури доирасида «Ар-Райян» ва «Ал-Вақра» учрашуви вақтида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди.

Баҳсда «Ал-Вақра»нинг малилик ҳимоячи Усмон Кулибали ўйиннинг биринчи бўлимида кутилмаганда ҳушини йўқотиб майдонга йиқилди. Бунга гувоҳ бўлган «Ар-Райян» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес шифокорлар етиб келгунга қадар Кулибалига биринчи ёрдам кўрсатди.

Тиббиёт ходимлари етиб келгач, малилик футболчи шифохонага олиб борилган.

Маълум бўлишича, Кулибалида юрак хуружи кузатилган. Шифохонада унинг ҳолати барқарорлашган.

«Реал»нинг собиқ ўйинчиси Хамес Родригес 2021 йилнинг сентябрь ойидан буён Қатар чемпионатида тўп сурмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг