Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишки олимпиада-2022 шиори танланди

Қишки олимпиада-2022 шиори танланди

Фото: «Powerengineeringint.com»

Пекин (Хитой) мезбонлик қилувчи XXIV Қишки олимпия ўйинлари ташкилотчилари бўлғуси мусобақаларнинг шиорини эълон қилишди. У «дунёнинг умумий тилакларини акс этирган», дейилади матбуот хизмати баёнотида.

«Умумий келажак учун биргаликда шодмиз» — Пекин олимпиадаси шиори шундай. Таъкидланишича, жаҳондаги эпидемиологик вазиятга глобал жавоб чоралари кўрилаётгани учун шундай шиор танланди. У умумий мақсадларга эришиш учун ёндашув, ташаббус, ҳаракатлар режаси ва интилишларни ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги Қишки олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4–20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг