Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қолдирилган лицензион турнир бошланди. Унда Ўзбекистондан кимлар иштирок этмоқда?

Қолдирилган лицензион турнир бошланди. Унда Ўзбекистондан кимлар иштирок этмоқда?

Бугун, 3 март куни Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи бокс бўйича мусобақа Иорданиянинг Амман шаҳрида жойлашган «Prince Hamza Hall» спорт саройида старт олди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам Токио сафари учун курашга киришди. Баҳсларда ҳамюртларимиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов.

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса қуйидаги таркибда иштирок этишади:

-51 кг: Турсуной Раҳимова
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Мафтуна Мелиева
-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова.

Хабарингиз бор, ушбу турнир Осиё-Океания минтақасидан Олимпиадага борувчи боксчиларни саралаб беради. Ушбу мусобақада эркаклар ўртасидаги беллашувларда 8 та вазн тоифасида қуйидагича йўлланмалар тақдим этилади:

-52 кг: 6
-57 кг: 6
-63 кг: 6
-69 кг: 5
-75 кг: 5
-81 кг: 5
-91 кг: 4
+91 кг: 4

Кўриш мумкинки, мусобақада ярим финалга чиққан боксчи Олимпиада лицензиясини нақд қилади. Баъзи вазн тоифаларида чорак финалда мағлуб бўлган боксчилар ҳам йўлланма учун кураш олиб бориш имкониятини сақлаб қолишади. Ушбу мусобақа якунига кўра, 41 нафар боксчи Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади.

Аёллар ўртасидаги мусобақада эса 5 та вазин тоифасида қуйидагича лицензия боксчиларга тақдим этилади:

-51 кг: 6
-57 кг: 4
-60 кг: 4
-69 кг: 4
-75 кг: 4

Аёллар ўртасидаги беллашувларда 22 нафар боксчи учун лицензия ажратилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг