Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2034 йилги Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистон ва Қозоғистонда ўтиши режаси рад қилинди

2034 йилги Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистон ва Қозоғистонда ўтиши режаси рад қилинди

Кеча, 21 июль куни championat.asia нашри Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адилет Барменқуловга таяниб Ўзбекистон билан биргаликда 2034 йил футбол бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш режаси борлиги ҳақида хабар берган эди.

Нашр бу ҳақда Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиёдаги туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари мутасаддиларининг ҳар икки федерация раҳбарияти иштирок этган саммитида айтилганини қайд этган.

Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги мазкур маълумотни рад қилди.

«Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қозоғистон футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Аммо шуни таъкидлаймизки, Қозоғистонда жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, шу сабабли мамлакатимиз чемпионат учун ариза топширишни режалаштирмаяпти», — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, ҳозирда Саудия Арабистони ва Хитой каби қатор давлатлар 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун ариза топширгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг