Рафаэл Надал теннисдан кетишини 12 тилда эълон қилди
«Улкан тож» турнирларининг 22 карра ғолиби, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси испаниялик Рафаэл Надал теннис билан хайрлашишини ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб, барча мухлисларига 12 тилда миннатдорлик билдирди.
38 ёшли Рафаэл Надал профессионал фаолиятига 19–24 ноябр кунлари Малага (Испания)да ўтказиладиган Дэвис кубоги-2024 финал босқичидан сўнг нуқта қўйишини айтди. «Саккизлик финали»да Испания терма жамоаси Нидерландияга қарши кортга чиқади.
Рафаэл Надал «Улкан тож» турнирларининг яккалик баҳсларида 22 марта ғолиб бўлган (иккинчи кўрсаткич), жумладан, Франция очиқ чемпионатида 14 марта зафар қозониб, рекорд ўрнатган. US Openни — тўрт марта, Уимблдон ва Australian Openни — икки мартадан ғолиб сифатида тарк этган. Теннисдаги яккалик баҳсларида кўрсатган юксак натижалари учун «Олтин тож» билан тақдирланган («Улкан тож»нинг барча турнирлари ғолиби ва олимпия олтин медали учун).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter