Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Карло Анчелоттининг янги иш жойи аниқ бўлди

Расман: Карло Анчелоттининг янги иш жойи аниқ бўлди

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти футбол бўйича Бразилия терма жамоасини бошқаради. 

65 ёшли мутахассис термани ЖЧ-2026гача бошқаради ва беш карра чемпионни июн ойида бўлиб ўтадиган Эквадор ва Парагвайга қарши саралашнинг навбатдаги иккита ўйинига олиб тушади. 

Айни дамда бразилияликлар Жанубий Америка зонасида жаҳон чемпионати саралаш босқичида тўртинчи ўринда бормоқда. 

Анчелотти ҳозирда "Реал Мадрид"ни бошқармоқда, бу ерда 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда. Илгари Карло "Бланкос" билан 2013 йилдан 2015 йилгача ишлаган. 

Анчелотти мураббийлик фаолияти давомида Италиянинг “Реджиана”, “Парма”, “Ювентус”, “Милан” ва “Наполи” клубларини ўз ичига олган. Шунингдек, у “Челси” (Англия), “ПСЖ” (Франция), “Реал” (Испания), “Бавария” (Германия) ва “Эвертон” (Англия) клубларини бошқарган. 

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”да Анчелотти ўрнига Германиянинг “Байер” клубини бошқараётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо келиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг