Расман! Равшан Эрматов ишдан кетган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Трибуна» хабар бермоқда.
Йиғилишда ФИФА рефереси Равшан Эрматов номзоди ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига таклиф қилинган. Унинг номзоди қўллаб-қувватланиб, ташкилот вице-президенти этиб сайланган. Шундай қилиб у ўз аризасига кўра ишдан кетган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди.
Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларида 11та ўйинда бош ҳакам сифатида ишлаган ва бу борада рекордчи ҳисобланади. У 5 марта Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлган ва бир марта «Globe Soccer Awards» талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳаками деб ҳам топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter