Равшан Эрматов ишга киришди. У ЎФАда терма жамоалар мураббийлари билан учрашди
Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида Равшан Эрматов Ўзбекистон миллий, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар, бўлажак мусобақаларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Терма жамоалар бош мураббийлари йиғинлар ташкил қилиш, машғулотлар ўтказиш, янги номзодларни саралаб олишда аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар, бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун зарур чора-тадбирлар ҳақида сўз юртишди.
Шунингдек, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг ечимларини топиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Равшан Эрматов томонидан тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter