Равшан Эрматов ОЧЛ учрашувига тайинланди. У «Гуанчжоу» — «Бурирам Юнайтед» учрашувини бошқаради
Шу йилнинг 14 феврал куни Осиё Чемпионлар лигаси «G» гуруҳидан ўрин олган дастлабки учрашувда Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ҳамда Тайланднинг «Бурирам Юнайтед» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.
ЎФФ расмий сайти хабарига кўра, мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради.
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида Шерзод Қосимов тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter