«Реал» Мбаппедан кейин яна бир супер ҳужумчини қўлга киритмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби Эрлинг Ҳоландни сотиб олиш қароридан қайтган эмас.
Журналист Франсиско Хосе Делгадо Cadena SER телеканали эфирида хабар беришича, Килиан Мбаппе (ПСЖ) билан шартнома имзоланиши Мадриднинг «Манчестер Сити» ҳужумчиси ҳақидаги режаларига таъсир қилмайди.
Таъкидланишича, «Реал Мадрид» айнан Ҳоландни олиб келмоқчи бўлгани учун Гарри Кейнни сотиб олмаган.
Испания жамоаси норвегиялик футболчини 2025 йилнинг ёзида қўлга киритмоқчи. Агар Мбаппе шу ёзда «Реал»га ўтишни рад этганида, улар 2024 йилда Ҳоландни сотиб олишга ҳаракат қилган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе ПСЖдан кетиш қарорини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter