Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» юлдузи жамоада қолиши эълон қилинди

«Реал» юлдузи жамоада қолиши эълон қилинди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадриднинг «Реал» клуби билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди.

Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Испаниянинг етакчи спорт газеталари Marca, AS, Mundo Depotivo ва бошқа нашрларнинг ёзишича, 37 ёшли футболчи мавсум якунланганидан кейин Саудия Aрабистонининг бир қанча жамоаларидан таклиф олган, бироқ жамоада қолиш учун кўп миллионлик шартномаларни рад этган.

Модрич 2012 йилдан бери «Реал»да ўйнамоқда.

2022/23 йилги мавсумда у Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarket уни 10 млн еврога баҳоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг