Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Реал»ни тўхтатиб бўлмаяпти (видео)

 «Реал»ни тўхтатиб бўлмаяпти (видео)

Испания Ла Лигасининг 6-турида Мадрид дербиси ўтказилди. «Атлетико» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилди.

Карло Анчелотти шогирдлари ушбу мавсумда барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб келмоқда. Мазкур баҳсда «Реал»нинг зафарли юриши тўхтатилиши мумкинлиги айтилганди. Бироқ...

Учрашувнинг 18-дақиқасида Родриго Гоэс меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 36-дақиқада Федерико Вальверде жамоасининг иккинчи голини урди ва «Атлетико»нинг аҳволини оғирлаштириб қўйди. Фақат 83-дақиқага келиб майдон эгалари бир бор жавоб қайтаришга улгуришди.

«Атлетико» – «Реал Мадрид» 1:2

Голлар: 0:1 – 18 Родриго, 0:2 – 36 Вальверде, 1:2 – 83 Эрмосо.

«Атлетико»: Облак, Витцель, Фелипе, Рейнилду, Лоренте, Карраско (Эрмосо, 72), Коке (Корреа, 73), Кондогбиа (Сауль, 81), де Пауль (Мората, 62), Гризманн, Жоау Феликс (Матеус Куня, 62).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди (Рюдигер, 75), Модрич (Камавинга, 82), Кроос (Асенсио, 86), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 86).

Огоҳлантиришлар: Рейнилду (28), Менди (33), Коке (63), Карвахаль (88), Эрмосо (89).

Четлатиш: Эрмосо (90+1).

Ғалабали сериясини давом эттирган «Реал» 18 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. «Барселона»да 16 очко бор ва 2-поғонада бормоқда. «Атлетико» 10 очко билан 7-ўринга тушиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг