Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рома» ғалабасидан сўнг оммавий тартибсизлик юз берди

«Рома» ғалабасидан сўнг оммавий тартибсизлик юз берди

Европа конференциялар лигаси финалида «Рома»нинг «Фейеноорд» устидан қозонган ғалабасидан кейин Роттердам шаҳрида футбол мухлислари оммавий тартибсизлик келтириб чиқарган.

Нидерландиянинг Роттердам шаҳрига ўрнатилган катта мониторларда мухлислар финал ўйинини кўришган, тугагач, кўпчилик уйига кетган. Аммо айрим фанатлар жойида қолган ва тўполон қилишга тушган.

Роттердам полицияси хабарига кўра, футбол мухлислари мушакбозлик қилган, деразаларни синдирган, полицияга тош ва бошқа қаттиқ жисмларни отган. Полиция 72 шахсни ҳибсга олган.

Айтилишича, 2 нафар полиция ходими жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, ЕКЛ финалида «Рома» ғалаба қозониб, мусобақанинг илк ғолибига айланганди. Унинг таркибидаги Элдор Шомуродов эса Виталий Денисов билан бирга еврокубокларни ютган ўзбекистонликлар қаторига кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг