Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду жароҳат олгани ошкор бўлди

Роналду жароҳат олгани ошкор бўлди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛ 14-тури доирасида «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олган. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар тарқатди.

Роналду лондонликлар дарвозасига киритган голини нишонлаш пайтида ноқулай сакраган ва оёғи лат еган. Унинг эртага 15-турда «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида турибди.

Роналду «Манчестер Юнайтед» сафига ёзги трансфернинг сўнгида келиб қўшилганди. Трансфер баҳоси 28 млн. евро бўлиб, шартнома 2023 йил охиригача тузилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг