Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду Месси билан бир жамоада?! Ҳамма нарса бўлиши мумкин

Роналду Месси билан бир жамоада?! Ҳамма нарса бўлиши мумкин

Фото: Чемпионат.

«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Криштиану Роналдуга қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Педро Алмейда ўзининг Twitter саҳифасида хабар беришича, парижликлар футбол маслаҳатчиси Луис Кампос футболчининг агенти Хорхе Мендес билан эҳтимолий трансфер борасида алоқада бўлиб турибди.

«Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумда АПЛда 6-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмади. Бу факт Роналдунинг Англия жамоасида қолиш истагига таъсир қилади. Роналду ҳатто ўзини трансфер қилишни  сўраб, клубга мурожаат қилган. 

ПСЖ эса ўз навбатида турнирда Франция чемпионати ғолиби сифатида иштирок этади.

Роналду 2021 йилнинг кузида «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Португалиялик футболчи 2021/22-йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг