Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду ва Беллингем август ойида «энг яхши» деб топилди

Роналду ва Беллингем август ойида «энг яхши» деб топилди

Криштиану Роналду ва Жуд Беллингем ўтган ойнинг энг яхши футболчилари деб топилди.

Саудия Арабистони чемпионатида португалияликларга тенг келадигани топилмаган бўлса, британиялик Испания чемпионатида энг яхши деб топилди.

Футболчиларни яна бир жиҳат бирлаштириб турибди: Криштиану Қироллик клубининг собиқ юлдузи, Жуде эса мадридликлар жамоасининг ҳозирги умиди.

Ёзнинг сўнгги ойида «Ан-Наср»нинг 38 ёшли португалиялик футболчиси Саудия Арабистони чемпионатида 5 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Жуд Беллингем эса «Реал» таркибида уч ўйинда 4 гол ва битта голли узатма берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг