Россиялик чемпион «ўзбеклаштирилди»
Россиялик эркин курашчи Разамбек Жамалов эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
У спорт фуқаролигини алмаштирди ва бўлажак мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этади.
Қайд этилишича, Жамалов аллақачон ўз паспортини расмийлаштириб улгурган.
25 ёшли Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида иштирок этади. У ўсмирлар ўртасида жаҳон вице-чемпиони (2018), U23 ёш тоифасида Европа ва жаҳон чемпиони (2019) ва бир неча карра Россия чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter