Самарқандда шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича FIDE жаҳон чемпионати 26-30 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
«Ўзбекистон 2026 йилда Шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади – World rapid ва блиц каби йирик мусобақага мезбонлик қилиш, албатта, тайёргарликни янада кучайтиради», — дейди FIDE раҳбари Аркадий Дворкович.
Айни дамда Ўзбекистоннинг дунёнинг кучли 100 талигидан ўрин олган тўрт шахматчиси бор, жумладан Нодирбек Абдусатторов 2021 йилда Рапид бўйича жаҳон чемпиони (17 ёшида) унвонини қўлга киритган энг ёш спортчи бўлди.
Бошқа ташкилий маълумотлар 15 ноябргача эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter