Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанднинг «Динамо» клубига янги бош мураббий тайинланди

Самарқанднинг «Динамо» клубига янги бош мураббий тайинланди

Фото: «Uff.uz»

Бугун Самарқанднинг «Динамо» клуби раҳбарияти, вилоят футбол ассоциацияси, клуб мураббийлари ва футболчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда «UFF.uz» ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, ўз вақтида «Динамо» жамоасида тўп сурган собиқ футболчи, ўтган мавсум Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида фаолият юритган Даврон Файзиев «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди. Мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Мураббий олдига жамоани суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Клубда Илҳом Шарипов бош менежер сифатида фаолият юритишда давом этса, Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанян бош мураббийга ёрдам беришади.

Даврон Файзиев бугун «Динамо» - «Хоразм» учрашувида жамоани бошлаб тушади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг