Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сариосиёда «Алпомиш» ва «Барчиной» тестлари ўтказилмоқда

Сариосиёда «Алпомиш» ва «Барчиной» тестлари ўтказилмоқда

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Кеча юртимизда илк маротаба «Алпомиш» ва «Барчиной» тест синовлари Сурхондарё вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё тумани аҳолиси ўртасида ўтказилди.

Ушбу оммавий спорт тадбирида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари ҳам иштирок этиб, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларни ташкил этиш жараёнини синовдан ўтказилди. Мусобақа тарзида ташкил этилган тестларни 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин хоҳловчилар турли ёш тоифалари бўлинган ҳолда бажаришди.

Масалан энг ёш иштирокчилар мокисимон югуриш, арқонда сакраш, теннис тўпини нишонга уриш, жойдан узунликка сакраш каби машқларни бажаришган бўлса, 60 ёшдан ошганлар 30 ёки 60 метрга югуриш, 3 километрга скандинавча юриш, паст турникда тортилиш каби шартларни бажаришди.

Мазкур тадбирни ўтказишда орттирилган тажриба ва иштирокчиларнинг ўринли таклифлари асосида мусобақаларни ташкил этиш жараёни такомиллаштирилиб, барча ҳудудларда ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг