Саудия Арабистони ЖЧ-2034га 15 та стадионни тайёрлайди
Саудия Арабистони футбол бўйича 2034 йилги жаҳон чемпионатига 15 та стадионни тайёрламоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, жаҳон биринчилигини беш шаҳар — Ар-Риёд, Жидда, Ал-Хубар, Абҳа ва Неом қабул қилади.
Стадионларнинг айримлари турнир учун махсус — янгитдан қурилади, қолганлари эса қайта таъмирланиб, ФИФА талабларига мувофиқ, 40 минг ўрингача кенагйтирилади. Очилиш ва финал ўйини реконструкциядан сўнг 92 минг томошабинни сиғдирувчи подшоҳ Салмон номидаги аренада бўлиб ўтади.
«Стадионларда энг янги технологиялар қўлланилади, барча мухлисларга қулай бўлади», — деди Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ёсир ал-Мисҳал.
Аввалроқ Саудия Арабистони футбол бўйича 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун расман ариза топширгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter