«Саутгемптон» бош мураббийи истеъфога чиқди.
Кеча, 6 апрель куни Англия Премьер Лигаси 31-турида «Саутгемптон» «Тоттенҳэм» (1:3)га мағлуб бўлиб, АПЛда қолиш имконини йўқотганди.
Фабрицио Романо ёзишича, «авлиёлар» жамоаси бош мураббийи Иван Юрич шартнома бандларидан фойдаланиб жамоани тарк этган.
Маълумот учун, хорватиялик мураббий жамоада 108 кун ишлади. Шу вақт ичида мураббий АПЛда ўтказган 14 ўйиннинг 1 тасида ғалаба қозониб, яна 1 ўйинда дуранг қайд этганди. Ҳозирда жамоа 31-турдан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида сўнги ўринда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter