Шаҳрам Ғиёсов эртага тонгда жанг ўтказади
Профессионал бокснинг яримўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) ўзининг 15-жангини мексикалик 34 ёшли Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши ўтказади.
Кеча ҳар икки боксчи тарозидан ўтди ва белгиланган вазн меъёрини бажарди. Шаҳрам 66,5 кг, Пабло эса 66,2 кг тош босди.
Ушбу жанг бизнинг вақт билан эртага, 25 февраль тонгида, соат тахминан 05:30да АҚШнинг Орландо шаҳрида ўтказилади. Мазкур бокс кечаси Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter