Шаҳрам Ғиёсовнинг жанги санаси ўзгарди
Ўзбекистонлик боксчи 2024 йил 13 январь куни АҚШда ўтказиши хабар қилинганди. Жанг санаси ўзгартирилди.
Профессионал бокснинг яримўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) ўзининг 15-жангини мексикалик 34 ёшли Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши ўтказиши расман тасдиқланди.
АҚШнинг Орландо шаҳрида ташкиллаштирилаётган жанг 24 февралда бўлиб ўтади.
Жанг ғолиби WBA Regular чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади ва Эимантас Станионисга қарши рингга кўтарилиш имконига эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter