Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО)нинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистонлик боксчи фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни АҚШда ўтказади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано (35-8-1, 25 КО) рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов профбоксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтаси муддатидан илгари якунланган.

Пабло Сезар Канода эса 44 та жанг, 35 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этилган. У, шунингдек, икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиқган ва ҳар икки жангда мағлуб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг