Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шариф Халиловдан бронза: Паралимпиячиларимиз жами медали 12тага етди

Шариф Халиловдан бронза: Паралимпиячиларимиз жами медали 12тага етди

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида делегациямиз навбатдаги медалига сазовор бўлди. Пара-дзюдочимиз Шариф Халилов бронза медалини қўлга киритди.

-100 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз бронза медали учун кечган курашда бразилиялик Антонио да Силвадан устун келиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда. Ҳамюртимиз бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга эга чиққан эди.

Шу тариқа, делегациямиз медаллари сони 12 тага етмоқда. Жамоамиз ҳисобида барча пробадаги медаллар 4 тадан бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг