Шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев жаҳон чемпионати қатнашчиларига табрик йўллади.
50 мамлакатдан ташриф буюрган шахматчилар (эркаклар ва аёллар) рапид ва блиц йўналишларида куч синашади. Турнир 25–30 декабр кунлари бўлиб ўтади. Ташкилотчилар — ФИДЕ ва Қозоғистон шахмат федерацияси.
Варшавадаги ўтган йилги жаҳон чемпионатида 29 декабр куни ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов рапид (тезкор шахмат) йўналишида чемпионликни қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter