Шахмат Олимпиадаси: Саккизинчи турда кучли рақиблар дуч келмоқда
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.
Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада 7-тур учрашувлари ортда қолди. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу турда тажрибали гроссмейстер ва жаҳон чемпионларини ўзида жамлаган Украинани 3:1 ҳисобида таслим этди.
Бугун эса шахматчиларимиз 8-турда Сербия терма жамоасига қарши дона суришади.
Сербияликлар ҳам биз каби 6 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга бўлиб туришибди. Таркибида Александр Предке, Алексей Сарана, Александар Инджич сингари таниқли гроссмейстерлар бор.
Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8-турда АҚШ терма жамоасига қарши дона суришади. Америкаликлар ҳам биз сингари 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб туришибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter